“Besh tashabbus olimpiadasi” sport musobaqalari tashkil etiladi

    “Umumiy oʻrta taʼlim maktablarida jismoniy tarbiya fani oʻqitilishini tubdan takomillashtirish hamda ushbu fan oʻqituvchilarining kasbiy faoliyatini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Prezident qarori (PQ-392-son, 15.11.2024) qabul qilindi.

    Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

    Қарор билан жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

    Қарорга кўра, 2025 йил:

    1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;

    1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;

    1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканидаўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади;

    1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

    2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

    —5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;

    — ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;

    — ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади.