«Орқамизда ёш укаларимиз, хусусан Жаҳонгир укамиз бор, (Зокиров/оламспорт.cом таҳрири) унга омад тилаймиз. Укамизга ўзимиз ҳам кўп нарсани ўргатиб, қўллаб-қувватлаб турибмиз. Кейинги Олимпиадада у чемпион бўлади, деб ўйлаяпман. Биз энди оғир вазнни ҳеч кимга бермаслигимиз керак», деди Жалолов.
Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадасида ғолиб бўлганидан кейин ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.