Dekabr oyida bizni qanday ob-havo kutmoqda?

    Oʻzgidromet mutaxassislari Oʻzbekistonda bu yilgi dekabr oyida kutilayotgan ob-havo maʼlumotlarini taqdim qildi.

    Таъкидланишича, ойнинг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат тартиби ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.

    Ҳаво ҳарорати асосан кечалари -3 даража совуқ — +2 даража илиқ, кундуз кунлари +3...+8 даража илиқ, баъзи жойларда +10 даража илиққача, шимолда кечалари -3...-8 даража совуқ, кундуз кунлари +2...+7 илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

    1 декабрда республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. 2 декабрда айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши кутилмоқда.

    Кейинчалик деярли биринчи ўн кунликнинг охиригача (3-8 декабрь) Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади ва фақат ўн кунлик охирида (9-10 декабрь) республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.

    Декабрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 0...-5 даража совуқдан +2...+7 даража илиққача, кундуз кунлари +3...+8 илиқдан +10...+15 даража илиққача ўзгариб туради, ой охирида ҳарорат кечалари -5...-10 даража совуққача, кунду кунлари 0...-5 даража совуққача пасаяди.

    Шимолда ҳарорат кечалари -8...-13 даража совуқдан, баъзи жойларда -15...-17 дажара совуқдан -3 даража совуқ — +2 даража илиққача, кундуз кунлари -2 даража совуқ — +3 даража илиқдан +3...+8 даража илиққача ўзгариб туради.