Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси давлатимиз раҳбарини самимий қарши олиб, махсус шоҳсупага таклиф этди.
Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат миллий мадҳиялари янгради.
Сўнг давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг икки томонлама олий даражадаги музокаралар бошланди.