Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Стратегик шерикликнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказилди.
«Анъанага кўра, ҳамкорлигимиз кун тартиби кенг бўлиб, барча соҳаларни қамраб олади. Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди. Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик», дейди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.