Prokuror va soliqchilar endi sektorlar ishi bilan shugʻullanmaydi

    Prokuror, ichki ishlar va soliq organlari rahbarlari sektorlar faoliyati boʻyicha yuklatilgan vazifalardan ozod etiladi.

    Бу ҳақда 2025 йил 5 мартда Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида президент фармонида келтириб ўтилган.

    Энди секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланди.

    Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда секторларнинг янги тартиб асосида фаолият юритиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқади.