Маълум бўлишича, Toshkent вилоятининг Chirchiq шаҳрида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро ўзи яратган зарарли «APK» дастурларини Telegram орқали 100–300 минг сўмдан 10 га яқин фойдаланувчиларга сотган.

У, шунингдек, дастурларни сотиб олганларга техник ёрдам кўрсатиб, улардан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар ҳам бериб келган.

Қайд этилишича, мазкур зарарли дастурлар орқали бошқаларнинг Telegram аккаунтларига рухсатсиз кириш, телефондаги SMS хабарларни ўқиш ва тўлов тизимларидаги пул маблағларини ўзлаштириш имкони мавжуд бўлган.

Аниқланишича, гумонланувчи Telegramʼда 5 дан ортиқ гуруҳ ва каналларни бошқариб, улар орқали доимий равишда мазкур дастурларни реклама қилиб келган.

Тезкор тадбир давомида ундан «Asus ExpertBook» ноутбуки, «Redmi Note 10 Pro» телефони, қаттиқ диск ва банк пластик карталари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.