Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 8 май куни картинг бўйича Ўзбекистон биринчилиги ўтказилиши муносабати билан пойтахтдаги бир нечта кўчалар соат 20:00 гача ёпилди. Ёпиладиган кўчалар рўйхати қуйидагилар:
- Амир Темур шоҳ кўчаси - Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Якуб Колас кўчаси кесишмасигача;
- Якуб Колас кўчаси - Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасидан Тарас Шевченко кўчаси кесишмасигача;
- Тарас Шевченко кўчаси - Якуб Колас кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;
- Шаҳрисабз кўчаси - Тарас Шевченко кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача.