Саудия Арабистони бир қатор соҳаларга ўзбекистонлик малакали мутахассисларни жалб этмоқчи

    Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Саудия Арабистонининг «K-DOT» компанияси бош директори Файсал ол-Довуд билан учрашув бўлиб ўтди.

    Айтиш керакки, 2023 йил 14 декабрда вазирлик ва тизим ташкилотлари раҳбарлари Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистонидаги кўплаб салоҳиятли иш берувчилар билан музокаралар ўтказиб, ўзбекистонлик малакали мутахассисларни тиббиёт, хизмат кўрсатиш, IT ва ишлаб чиқариш соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб этишга келишиб олганди. Шундан кейин бир қатор йўналишлар бўйича ҳамюртларимиз ушбу давлатга вақтинча ишлаш учун жўнаб кета бошлади.

    Бугунги учрашувда Ар-Риёдда эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш механизмлари хусусида сўз борди.

    Мулоқот жараёнида Саудия Арабистонида тиббиёт, меҳмонхона ва техник хизмат кўрсатиш каби қатор соҳаларда ишчи кучига талаб ортиб бораётгани, ушбу йўналишлар бўйича ҳам биргаликда дастурлар ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш мумкинлиги алоҳида қайд этилди,деб хабар беради Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот ўрнида айтиш жоиз, икки давлат Ҳукуматлари ўртасида 2022 йил 17 августда Жидда шаҳрида «Ишчиларни ёллаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида»ги битим имзоланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates