Yonhap: Шимолий Корея бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди

    Шимолий Корея Пхенян чеккасидан Япон денгизи томон бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учиргани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.

    Сеул маълумотларига кўра, учириш маҳаллий вақт билан тахминан 15:01 да амалга оширилган. Ракеталар 300 километрга яқин масофани босиб ўтиб, денгизга қулаб тушган. Бирлашган штаб бошлиқлари ракета учирилишини “Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи провокация” деб атади.

    19 апрель куни КХДР янги Пёльжи-1-2 зенит-ракетасини синовдан ўтказди, шунингдек, Хвасаль-1 Ра-3 стратегик қанотли ракетасининг ўта йирик жанговар каллаги қувватини синовдан ўтказди. 2 апрель куни Шимолий Корея ўрта масофага учувчи янги “Хвасонпхо-16Б” ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказган эди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates