КХДР ҳарбийлари Корея Республикаси билан чегарадаги демилитаризацияланган ҳудудда яна бир йўлни миналаштиришди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб хабар берди.
Ульсан миллий фан ва технология институти жанубий кореялик олимлари синтетик олмосларни тез ишлаб чиқаришнинг янги усулини ишлаб чиқишди. Бу атиги 150 дақиқада кристалл олиш имконини беради.
Жанубий Корея томонидан ишлаб чиқилган Neonsat-1 кичик сунъий йўлдоши Янги Зеландиядаги космодромдан учирилган Rocket Lab ракетаси ёрдамида орбитага чиқарилди.
Шимолий Корея Пхенян чеккасидан Япон денгизи томон бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учиргани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациянинг Жанубий Кореяга амалий ташрифи ташкил этилди.
Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳри Квансан-гу тумани ҳокими бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Ўзбекистонга келди.
Жанубий Корея сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Сеул марказий масжидида мазкур шаҳарда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашди.
Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган, мамлакат Халқ ассамблеяси (парламенти)нинг 22-таркибини белгилайдиган умумий сайловларни кузатиш бўйича халқаро дастурда иштирок этяпти.
Ракета 100 километр максимал парвоз баландлигида тахминан 650 километр масофани босиб ўтди, деб хабар берди Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати.
Жорий йил 25 мартда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Чунг Бён Вон билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат ўзаро муносабатларнинг турли йўналишларидаги икки томонлама иқтисодий шерикликнинг долзарб масалаларига бағишланди.