Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси қатнашчиси 3,000 дан ортиқ фойдалунувчига эга "SAT for Uzbeksitan" платформасини яратди.
Давлатимиз раҳбари жорий йил 30 июнь куни ёшлар билан қилган мулоқоти пайтида ёшларимизнинг хорижий олийгоҳларда ўқиши учун математика, инглиз тили ва илмий фикрлаш бўйича “SAT” имтиҳони топшираётгани ва эндиликда мазкур тестдан 75% ва ундан юқори олганларга ўзимизнинг олийгоҳларда ҳам давлат гранти асосида қабул қилинишини таъкидлаб ўтганди.
Лекин, ҳозирги кунда мазкур “SAT” имтиҳони бўйича тайёрлов ресурслари нисбатан кам эканлиги, ўзбек тилида деярли мавжуд эмаслиги кўплаб ёшларимизга муаммо туғдираётган эди. Самарқанд шаҳар 8-умумтаълим мактабининг 10 синф ўқувчиси Сардор Хамидов мана шу муаммоларга ечим топди. У "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси асосида олинган билимлари билан "SAT for Uzbeksitan" таълим платформасини йўлга қўйди.
Платформа сунъий интеллект асосида ишлаб, тест топширувчиларга қулай интерфейс ва тўғри материалларни тақдим этади.
– Мақсадим мана шунга ўхшаш платформаларни омммалаштириш, тенгдошларим вақтларини интернет ва видео ўйинларга беҳуда сарфламасдан ўз устида ишлашлари, хорижий тил ва IT соҳаларини чуқур ўрганишларидир- дейди Сардор.
Унга илмий раҳбарлик қилган халқаро эксперт Kemridj университети битирувчиси Мухаммадхон Солиевнинг айтишича, ҳозирги кунда бунга ўхшаган дастурлар кўп бўлишига қарамасдан, ўзбек тилида ва айниқса халқаро тестология ва ассессмент(тўғри баҳолаш) стандартларига жавоб берадиганлари фақат АҚШ ва Хитойда бор. Агар Сардор платформани ривожлатирса, Ўзбекистонда ҳам Blubuk (Bluebook) платформасининг аналоги пайдо бўлади ва ёшларимиз ўз она тилида илм-фан янгиликларини ўрганишади ҳамда халқаро имтиҳонларга тайёрланишади.









