Қайд этилишича, 23 ёшли аёл кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бугун шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат жабрланувчининг ўлимига олиб келгани сабабли қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126(1)-моддаси 8-қисми «г» бандига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оққўрғон туманида турмуш ўртоғини калтаклаган 37 ёшли эркак ИИО томонидан процессуал тартибда ушлангани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва аёл тиббий муолажа олаётгани ҳақида хабар берилган эди.