баннер
17 апр 2025
12:04

    Тошкент вилоятида 24 ёшли келин эри томонидан калтакланди

    Ижтимоий тармоқларда 24 ёшли келин қайнонаси ва эри томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

    Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, шу йилнинг 16 январь куни Оққўрғон туманида 1988 йилда туғилган фуқаро (К.Г.) ва унинг 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи (Ш.У.) ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.

    Маълумотларга кўра, жанжал оқибатида фуқаро аёлни уриб, унга турли тан жароҳати етказган. Жабрланувчи эса Чиноз тумани тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

    1988 йилда туғилган фуқаро (К.Г.) процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 126(1)-моддаси (Оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Жабрланувчининг тан жароҳатлари бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

    Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан қатъий назоратига олинган. Тергов якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech