Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди

Қайд этилишича, марҳума қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

"Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", дейилади Бош прокуратура хабарида.