Бошқарма изоҳига кўра, воқеа Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ҳамда тегишли ваколатли ташкилот ходимлари ҳамкорлигида ўрганилди.
"Ўрганиш давомида воқеа Хонқа туманидаги “Адолат Динора орзулари” нодавлат таълим муассасасида содир бўлгани аниқланди.
Тарбиячи Қ.З. тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлгани ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузгани учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди", дейилади хабарда.