Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 1978 йилда туғилган Ю.Н. қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди.

Қайд этилишича, у Жиззах шаҳар прокуратурасига топширилган.

Мазкур ҳолат 12 йил давомида қидирувда бўлган шахсни аниқлаш ва мамлакатга қайтариш бўйича олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасидир.

Айни пайтда қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш, уларни Ўзбекистонга қайтариш ҳамда қонунийликни таъминлашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.