Номзодлардан ўрта махсус ёки касб-ҳунар дипломи, 5 йиллик меҳнат стажи ҳамда бакалавр дипломи йўқлиги талаб этилади.
Тавсиянома асосида давлат ОТМларига алоҳида 500 та квота ажратилади.
Аризалар 1 июнга қадар қабул қилинади.
Тавсиянома 3 йил муддатга берилади ва фақат бир марта ўқишга кириш учун амал қилади.
Имтиёз хорижий, нодавлат ва ҳарбий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.
Шунингдек аризаларни мй.гов.уз платформаси орқали онлайн топшириш мумкин.