“Ҳар бир бадиий асар, мусиқа, қўшиқ муаллифга даромад келтириши керак. Лекин муаллифлик ҳуқуқи тўлиқ ҳимоя қилинмас экан, ижод маҳсулидан ноқонуний фойдаланиш ва тарқатиш ҳолатлари тўхтамайди, – деди давлатимиз раҳбари.

Рақамли технология ва сунъий интеллект жуда тез ривожланяпти. Ҳар бир асарнинг рақамли изини яратиб, бу орқали ижодкорлар ҳуқуқини кафолатли ҳимоя қилиш мумкинлиги қайд этилди. Мутасаддиларга мазкур масалага аниқ ечим топиш ва ижодкорлар рози бўладиган тизим қилиш топширилди.