Шу муносабат билан Узбекистан Аирпортс аэропортлар яқинида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш зарурлигини эслатди.

Варраклар баландликка кўтарилиб, самолётларнинг учиш ва қўниш йўлакларига тушиб қолиши эҳтимоли бор. Бу эса ҳаво кемалари билан тўқнашув, техникага шикаст етиши ва фавқулодда ҳолатлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, мустаҳкам ёки кучайтирилган иплар самолёт ускуналарига зарар етказиши ёки двигателга тушиб қолиши хавфини келтириб чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 17-моддасига мувофиқ, парвозлар хавфсизлигига таҳдид соладиган фаолият турларига аэропорт ва унинг атрофида варрак учириш ҳам киради.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 116²-моддасига кўра, ҳаво ҳудудидан рухсатсиз фойдаланиш БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин. Агар бу ҳолат авиация ҳодисасига сабаб бўлса, жиноий жавобгарлик ҳам келиб чиқиши эҳтимоли бор.

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан белгиланган чекловларга риоя қилишлари, варрак учириш учун аэропортдан узоқ, хавфсиз ҳудудларни танлашлари сўралади. Оддий қоидаларга амал қилиш — ҳар бир инсоннинг парвозлар хавфсизлиги ва йўловчилар хотиржамлигига қўшган муҳим ҳиссасидир.