Шу мақсадда авиачипта харид қилиб, Истанбул аэропортига келган юртдошимизнинг соғлиғи кескин ёмонлашиб, ҳушини йўқотган.

Фуқаро шошилинч равишда Истанбул шаҳрининг Башакшеҳир туманида жойлашган Чам ве Сакура шаҳар шифохонасига етказилиб, зарур тиббий муолажаларни олган.

Даволаниш жараёнида юзага келган тиббий харажатларнинг бир қисми Туркияда фаолият юритаётган фаол ва саховатпеша ватандошларимиз кўмагида қопланган.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги томонидан юртдошимизнинг ҳолати назоратга олиниб, унинг Ватанга қайтишини ташкил этиш бўйича зарур амалий чоралар кўрилди.

Натижада, 19 ёшли А.С. тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистонга қайтарилди.

Бош консулхона ушбу хайрли ишда яқиндан ёрдам берган, оғир вазиятда қолган юртдошимизга бефарқ бўлмаган барча саховатпеша ватандошларимизга самимий миннатдорлик билдиради.