Андижон шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, Андижон шаҳридаги манзиллардан бирида 4 та юридик шахс фаолияти ташкил этилган бўлиб, улар “озиқ-овқат маҳсулотлари учун кимёвий қўшимчалар” ишлаб чиқариш ниқоби остида ноқонуний равишда сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар тайёрлаб келган.
— 6 дона муҳр;
— маҳсулотларга яроқлилик муддатини қўйиш қурилмалари;
— 214 минг дона ёзувсиз бўш шиша идишлар;
— 78 минг дона бўш капсулалар;
— 100 турдаги 503 минг 209 дона сифати кафолатланмаган тайёр дори воситалари;
— 105 килограмм номсиз кукунлар.
Мазкур яширин лабораторияда аҳоли орасида кенг тарқалган “Vitamix”, “Gegsi”, “Ferrumfer”, “Winds Baby”, “Lyuvit”, “Yodovit”, “Gepporooz”, “Bifidolin”, “Yodoplyus” каби 100 турдаги маҳсулотлар тайёрлангани аниқланган.
Улар орасида болалар учун мўлжалланган сироплар, оғриқ қолдирувчи воситалар, бўғим ва тери касалликлари ҳамда қон кўпайтириш учун препаратлар, турли шамчалар ва махсус чойлар ҳам бўлган.
Текширувлар давомида ушбу маҳсулотларнинг тайёрланиши ва сақланиши мутлақо антисанитария ҳолатида амалга оширилгани маълум бўлган.
Тезкор тадбир давомида қуйидагилар ашёвий далил сифатида олинган:
— 13 дона дори ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш ускуналари;
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур маҳсулотларнинг умумий қиймати қарийб 5 миллиард сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.