«Ипак йўли» саноат зонасида инвестор техникум очиб, ўқувчиларга таълим билан бирга стипендия ва иш бераётгани ижобий тажриба сифатида қайд этилди.

Олийгоҳ ва техникумларнинг амалий кафедраларини 46 та саноат зонаси ва 56 та йирик корхона ҳудудига кўчириш, енгил конструкцияли ўқув хоналарини ташкил этиб, йил якунигача дуал таълимни камида 80 фоизга етказиш топширилди.

Қарийб 7,5 миллиард долларлик янги лойиҳалар энергетика, гидротехника, электроника, машинасозлик, ахборот технологиялари ва логистика бўйича муҳандисларга талабни оширади.

Шу боис, Андижон техника институти трансформация қилинади. Хорижлик менежер ва профессор-ўқитувчилар жалб қилиниб, таълим дастурлари ва йўналишлари янгиланади.

Институтда алоҳида дизайнерлик факультети очилиб, дуал таълим асосида саноат корхоналарига бириктирилади. Бунинг учун 25 миллиард сўм ажратилади.