Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса оқибатида фуқаролар тан жароҳати олмаган.

Текширувлар давомида мазкур аттракцион тегишли давлат идораларининг ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатларисиз ноқонуний фаолият юритиб келгани аниқланган.


Ҳодиса жойига ФВВ ходимлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари етиб борган. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, зиплине демонтаж қилиниб, уни ташкил этган шахсларга нисбатан жарима қўлланилган.

ФВВ фуқароларни тегишли рухсатномаларсиз фаолият юритаётган аттракционлардан фойдаланмасликка чақирди. Ноқонуний аттракционлар инсон ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф туғдириши эслатилди.