Бу ҳақда АҚШ оммавий ахборот воситалари Федерал фуқаро авиацияси бошқармаси (ФАА) маълумотларига таяниб маълум қилди, деб хабар берди report.az.
"Cessna 150H самолёти чоршанба куни Карлисл аэропортида Пенсильвания штати полициясининг Bell 407GX вертолёти билан тўқнашди. Вертолёт одатий машғулот ўтказаётган эди ва учиш-қўниш йўлагига қўнди. Cessna вертолёт қўниш учун унга яқинлашаётганида орқасидан урилди", деб маълум қилди FAA.