Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Маросим доирасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Эфиопия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Эфиопия Президенти Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчиси тайинланганини мамнуният билан қарши олди. У икки томонлама муносабатларнинг изчил ривожланиши ва амалий ҳамкорликнинг янада кенгайишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон элчиси ўз нутқида Президент Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу тилаклари ва самимий саломини етказди ҳамда ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.
Эфиопия етакчиси Ўзбекистон Президентига икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўяётгани учун миннатдорлик билдирди ва ўзининг эзгу тилакларини йўллади.