Унга кўра, автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХП (my.gov.uz)дан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.
Давлат хизмати “Notarius” ААТдан фойдаланган ҳолда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йил муддатгача берилади.
Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди.
Ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.
Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, “Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;
1 ойдан ортиқ ва 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз;
6 ойдан ортиқ ва 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.
Электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилган ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эгадир.
Ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:
ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;
ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
автомототранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.
Автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
Ҳукумат қарори билан “Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.
Нефть-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди
- 2026-2030 йилларда тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи иккита банк ташкил этиш режалаштирилмоқда
- Наврўз — Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маданий дипломатиянинг самарали воситаси сифатида
- Тошкент вилоятида 1 апрелдан чиқинди тарифлари оширилади
- NASA Ойда доимий база қурилишини эълон қилди
- Ucell — 30 йиллик ишонч ва 11 миллион ҳикоя
2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Транспорт соҳасидаги лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди
- Янги Ўзбекистонни аёллари бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – энг улуғ мақсад
- ИИВ тизимида бир гуруҳ аёл ходималар раҳбарлик лавозимларига тайинланди
- Кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди
- Ҳайит намозининг Ўзбекистон бўйлаб ўқилиши вақтлари эълон қилинди