2027 йил 10 январдан кучга кирадиган янги тартибга кўра, мижознинг розилигисиз кредит ёки кафиллик тўловларини ундиришда банклар мижознинг банк картасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярмига тенг маблағни (бугунги кунда 680 минг сўм) сақлаб қолиши шарт.
Мазкур талаб фуқароларнинг энг зарур кундалик эҳтиёжлари учун маблағсиз қолишининг олдини олиш ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.