Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Б.Ш.нинг (муқаддам ЖКнинг 186-3-моддаси билан судланган) “Нурли йўл” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий баҳоси 181 млн сўмлик 3 873 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Шунингдек, Департаментнинг Қораўзак тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Г.С. (муқаддам ЖКнинг 251-1-моддаси билан судланган) 120 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.