Қарорга кўра, “Besqala Mining Valley” махсус майнинг зонаси ташкил этилади.
Махсус зонанинг ҳудуди Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудуди ҳисобланади.
Махсус зона доирасида қуйидагиларга рухсат берилади:
- майнингни амалга ошириш учун ягона электр энергетика тизими ва барча турдаги қайта тикланувчи энергия манбалар, шунингдек, водород электр станциясида ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланишга;
- майнинг натижасида олинган крипто-активлар белгиланган тартибда миллий крипто-биржалар ёки хорижий платформалар орқали, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилишига ва (ёки) уларни бошқа ликвидли крипто-активларга айирбошлашга ва бошқалар.
“Besqala Mining Valley” махсус майнинг зонаси дирекцияси” ташкил этилади.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш бўйича ишчи орган этиб белгиланди.
Талабгорлар (юридик шахслар) махсус зона резидентлигини ва майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш тўғрисида ариза билан Дирекцияга мурожаат қилади.
2035 йил 1 январга қадар резидентларнинг майнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ операциялардан олинган даромадлари солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.