Қароргоҳи Женевада жойлашган Оға Хон жамғармасининг маданият масалалари бўйича бош директори Луи Монреал, жамғарманинг маданият масалалари бўйича директор ўринбосари Шеъроз Аллибхай, Оға Хон жамғармасининг Афғонистондаги маданият бўйича Бош ижрочи директори Ажмал Майвандий ва ЮНЕСКО собиқ Бош директори Ирина Бокова билан учрашдик, деб ёзмоқда Саида Мирзиёева.
⠀
Қайд этилишича, суҳбатнинг асосий мавзуси — Оға Хон жамғармасининг бутун дунё шаҳарлари ва тарихий обидаларини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётган “Тарихий шаҳарлар” дастури бўлган.
⠀
Оға Хон жамғармасининг маданий мерос объектларини асраб-авайлаш бўйича муваффақиятли тажрибаси ва юксак нуфузи шарофати билан Ўзбекистоннинг иккита муҳим обидаси: Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуаларининг реставрацияси бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
⠀
Мазкур ноёб тарихий ёдгорликлар мамлакатимиз ва бутун дунё учун катта аҳамиятга эга. Уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир, деб хабар қолдирган Саида Мирзиёева.
Бибихоним ва Калон мажмуасини реставрация қилиш бўйича музокара олиб борилмоқда
Саида Мирзиёева қароргоҳи Женевада жойлашган Оға Хон жамғармаси раҳбарияти билан учрашди.
Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди
- Фермер хўжаликлари томонидан 64,3 млрд. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди
- Лаос ШҲТнинг мулоқот бўйича шериги мақомини олди
- Қорақалпоғистоннинг қатор ҳудудларида боғчалар аномал иссиқ сабаб вақтинча ёпилади
- Оҳангарон туманидаги чиқиндихонада ёнғин содир бўлди
- Энергетика вазирлиги ёзги мавсумда узлуксиз электр энергияси таъминоти бўйича чораларни кучайтирмоқда