"​Ўзбекистоннинг энг асосий капитали — унинг ёш авлоди. Ушбу салоҳият келгусида демографик дивиденд манбаига айланиши учун бугунданоқ ҳар бир инсоннинг, айниқса, аёллар ва болаларнинг саломатлиги, таълими ҳамда хавфсизлигига инвестиция киритишимиз зарур.

​Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз манзилли ва узоқ муддатли бўлишини таъминлаш мақсадида демографик прогнозлаш тизимини йўлга қўйяпмиз ҳамда “Демографик дивиденд – 2050” стратегиясини ишлаб чиқишни режалаштиряпмиз.

​Мамлакатимиз келажаги нафақат аҳоли сони, балки энг аввало улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади", деди Саида Мирзиёева.