Шу боис мактабга чиқишдан аввал боланинг умумий саломатлигини баҳолаш, бунинг учун эса тиббиёт мутахассисларига мурожаат қилиш муҳим.

Аввало — педиатр кўриги

Педиатр боланинг умумий ҳолатини баҳолайди, бўйи ва вазнини ўлчайди, ривожланиш кўрсаткичларини текширади. Заруратга қараб бошқа мутахассислар кўригига йўлланма беради.

Офталмолог кўриги

Боланинг кўриш қобилиятини текшириш айниқса муҳим. Кўришдаги муаммолар дарсларни суст ўзлаштиришга, тез чарчашга ва бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

ЛОР шифокори кўриги

Эшитиш, бурун ва томоқ билан боғлиқ муаммолар боланинг нутқи, диққати ва таълим жараёнига таъсир қилиши мумкин.

Стоматолог кўриги

Тиш ва оғиз бўшлиғи ҳолатини текшириш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш тавсия этилади.

Ортопед ёки жарроҳ кўриги

Қомат, умуртқа поғонаси ва оёқ панжаларининг ҳолатини баҳолаш, жисмоний фаоллик бўйича тавсиялар олиш фойдали.

Заруратга кўра бошқа мутахассислар

Боланинг соғлиғи ва индивидуал ҳолатидан келиб чиқиб, невролог, кардиолог, аллерголог ёки бошқа мутахассислар кўригидан ҳам ўтиш зарур.

Лаборатория ва бошқа текширувлар

Тиббий таҳлил ва текширувлар боланинг ёши, соғлиғи ҳамда шифокор тавсиясига қараб белгиланади.

Эмлаш ҳолатини ҳам текширинг

Мактаб бошланишидан олдин боланинг миллий эмлаш тақвимига мувофиқ эмланганлигини ва зарур тиббий ҳужжатлари жойида эканини текшириб олган яхши.