Шундай фожиали воқеалардан бири жорий йилнинг 5 май куни Давлатобод туманида содир бўлиб, 2013 йилда туғилган вояга етмаган бола ҳалок бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсманининг қайд этишича, юқори кучланишда ишлайдиган электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда аҳоли, айниқса болалар хавфсизлигини таъминлаш масъул ташкилотлар зиммасидаги муҳим вазифа ҳисобланади.
Мазкур каби фожиали ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Болалар омбудсмани томонидан ваколатли давлат органларига болалар хавфсизлигига оид стандартларга қатъий риоя этилишини назорат қилиш ва зарур чоралар кўриш бўйича тегишли таъсир ҳужжати киритилди.