Ўрганиш давомида Бойсун туманида “Surxan Gas Chemical Operating Company” МЧЖ қўшма корхонасига қарашли қудуқдан нефт маҳсулотлари бўлган суюқлик қайнаб чиқиш ҳолати кузатилганлиги аниқланди. Бу суюқлик табиий сув ҳавзасига тушишининг олдини олиш мақсадида қўшма корхона томонидан “Eriell Oilfield Services Middle East DMCC” корхонасининг махсус техникалари ёрдамида 11 та ҳандақ қазилиб, жойлаштирилган.
Ўрганиш давомида 23 апрель куни Бойсун туманидаги кучли ёғингарчиликлар натижасида 1,2 тонна нефт маҳсулоти бўлган суюқлик “Хонгаронсой”га оқиб кетганлиги аниқланди. Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига асосан компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинганда 8,5 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилди.
Ҳозирда нохуш ҳолат бартараф этилиб, сув нефт аралаш суюқликдан тозаланган. Шунингдек, ўрганиш ишлари давом этмоқда ва жараён якунланганидан сўнг тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим қилинади.