Москва вақти билан соат 22:51 да (Астана вақти билан 00:51) Brent нефтининг нархи 4,67% га пасайиб, 1 баррель учун 87,87 долларни ташкил этди. Савдо давомида нарх 88 доллардан пастга тушди.

Москва вақти билан соат 23:05 да (Астана вақти билан 01:05) Brent нархи пасайишда давом этди ва 14 августдан бери илк бор 1 баррель учун 87 доллардан пастга тушди. Унинг нархи 5,73% га пасайиб, 86,89 долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, сентябрь ойида етказиб бериладиган WТI нефтининг фьючерслари нархи 4,95% га пасайиб, 1 баррель учун 80,8 долларни ташкил этди, деб хабар берди Kazinform.