Муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу минтақамизда янги саноат қувватлари, иш ўринлари ва технологик имкониятларни яратишга хизмат қилади.

"Шунингдек, бизнес вакилларини устувор лойиҳаларни белгилаш ва илгари суришга жалб этиш учун “C5+1” ва “Б5+1” форматлари ўртасида мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этдик.

Ишончимиз комилки, Самарқанддаги мулоқотимиз сиёсий келишувларни аниқ инвестициялар ва қўшма лойиҳаларга айлантиришга янги суръат бағишлайди.

Ўзбекистон “C5+1” Котибиятига ҳамраислиги давомида ушбу йўналишларда изчил ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга тайёр", деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.