Мазкур меҳмонхонада Бухоро давлат техника университетидаги Туризм ва меҳмондўстлик йўналишининг 87 нафар талабаси дуал таълим асосида иш фаолиятини бошлади.
Талабалар ўқиш билан бир қаторда амалий тажриба орттириш имкониятига эга бўлиб, улар 3 маҳал бепул овқат, бепул ётоқхона ҳамда ойига 2–3 миллион сўм миқдоридаги маош билан таъминланмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Бухоро давлат техника университети дуал таълим тизимини жорий этиш ва ривожлантириш борасида республикамиздаги энг илғор олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университет томонидан ишлаб чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ташкилотлар билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик натижасида талабалар ўқиш давридаёқ иш тажрибасига эга бўлиб, муносиб даромад топиш имкониятига эга бўлмоқда.
Дуал таълим тизими талабаларга назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали мутахассис сифатида шаклланиш имконини бермоқда.