Университет маълумотига кўра, мазкур тажриба майдонларида оқ жўхори (сорго), кунжут, кунгабоқар, жут, тариқ, соя, маккажўхори, амарант ва ловиянинг истиқболли навлари бўйича илмий тажрибалар ўтказилмоқда.
Шунингдек, ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, сув ва электр таъминоти инфратузилмаси яратилган. Бу эса қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва илмий тадқиқотларни олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаган.
Ҳозирги кунда ушбу майдонларда университетнинг 8 та кафедраси профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, бакалавр ва магистратура талабалари, шунингдек, докторантлар ҳамда мустақил изланувчилар илмий-амалий фаолият юритмоқда.
Келгусида тажриба хўжалиги ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўлга қўйилиб, «даладан – дастурхонгача» тамойили асосида spin-off корхоналар ташкил этиш режалаштирилган. Лойиҳа орқали дуал таълимни ривожлантириш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.