Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этиб, Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Тадбирда Осиёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган сиёсатчи аёллар, тадбиркорлар, олималар ва экспертлар қатнашмоқда.
Президент мурожаатида форум иштирокчиларининг юксак касбий маҳорати, бой билим ва тажрибаси нафақат минтақа, балки бутун дунёда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланган.