Нуфузли халқаро анжуманда турли мамлакатлардан давлат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар иштирок этмоқда.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева очиб берди ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.
«Хотин-қизларнинг билим ва салоҳиятига киритилган инвестиция — жамиятнинг барқарор келажагига киритилган инвестициядир», — дея таъкидланди мурожаатда.
Форум давомида гендер тенглиги, аёлларнинг сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимоя, экологик ташаббуслар ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.