«Сизларга мамнуният билан бир хушхабарни етказмоқчиман: ниҳоят, бугундан Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов хизматлари ишга тушди», — деб ёзди у.

Мазкур хизматларни жорий этиш Ўзбекистоннинг халқаро рақамли тўловлар экотизимига интеграциялашувида муҳим қадам бўлди.

Аввалроқ Саида Мирзиёева Google компанияси вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашувда халқаро тўлов тизимларидан фойдаланиш учун зарур ҳуқуқий ва технологик шароитларни яратиш масалаларини муҳокама қилган эди.

Apple Pay ва Google Pay хизматлари фуқаролар ҳамда хорижий меҳмонларга смартфон орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради. Бу кундалик ҳисоб-китобларни соддалаштириш, нақд пулга эҳтиёжни камайтириш ва сайёҳлар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.

Шунингдек, халқаро рақамли тўлов хизматларининг ишга туширилиши Ўзбекистоннинг глобал технологик ҳамкорликдаги иштирокини кенгайтириш ва рақамли тўлов инфратузилмасини ривожлантириш учун янги имкониятлар очади.