Тадбир доирасида иштирокчилар "Келажакка қадам" дастури асосида имтиёзли кредит олиш имкониятлари билан танишди. Шунингдек, бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича амалий тренингларда иштирок этди, истиқболли стартап лойиҳалари тақдимотларини кузатди ҳамда "Раҳбар ва ёшлар" очиқ мулоқоти орқали ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мутахассислар билан фикр алмашди.
Кўргазмада 130 га яқин корхона ва иш берувчи қатнашиб, 1 500 та бўш иш ўрнини тақдим этди. Тадбирда 10 минг нафардан ортиқ талаба иштирок этиб, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, амалиёт ўташ ва келажакдаги фаолияти учун муносиб иш ўрнини танлаш имкониятига эга бўлди.
"Talaba Expo–2026" ёшларнинг касбий ривожланиши, уларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда бандликни таъминлаш йўлидаги муҳим амалий платформа сифатида хизмат қилди.
Ҳамкорлик материали