Қуйидаги чет тиллари бўйича малака имтиҳонларини ўтказиши белгиланди:

Инглиз тили

Немис тили

Француз тили

Турк тили

Араб тили

Рўйхатдан ўтиш:

Малака имтиҳонларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали одатдаги тартибда амалга оширилади.

Бунда рўйхатдан ўтишнинг охирги санаси 12 август, тўлов қилишнинг охирги санаси 13 август ҳисобланади.

Малака имтиҳонлари 2026 йил 24–25 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Рўйхатдан ўтиш жараёнида шахсий маълумотларнинг тўлиқ ва аниқ киритиши сўралади.

Тест синовлари ўтказиладиган аниқ манзил ва вақт рўйхатдан ўтган талабгорларга қўшимча равишда етказилади.

Қўшимча маълумотлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти ҳамда расмий ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.