​Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ҳамда бошқа масъул хизматлар ходимлари етиб бориб, вазиятни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрмоқда.

Қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштириш учун идоралараро махсус штаб тузилди.

​Ҳодиса оқибатида атрофдаги бино-иншоотлар, объектлар ҳамда аҳоли хонадонларига зарар етмаган. Айни вақтда улар учун ҳеч қандай хавф мавжуд эмас.

​Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва масъул идоралар томонидан вазият тўлиқ назоратга олинган.