«Тошкент метрополитени» маълумотига кўра, лойиҳа доирасида бекатнинг кириш ва чиқиш қисмлари кенгайтирилади. Шунингдек, кекса ёшдагилар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар аравачаси билан ҳаракатланувчи ота-оналар учун 4 та замонавий катта сиғимли лифт ўрнатилади.

Бундан ташқари, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қўшимча 12 та турникет ўрнатиш режалаштирилган.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида реконструкция даврида «Чинор» ва «Янгиҳаёт» метро бекатлари ўртасида махсус метробуслар қатнови йўлга қўйилади.

Метрополитен маъмурияти мазкур ишлар метро инфратузилмасини такомиллаштириш ва йўловчилар учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилганини маълум қилди.