Бугун кундузи Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Оролбўйи ва Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 32–35 даража, республика шимоли-ғарбида 23–28 даража атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари республика бўйича об-ҳаво асосан кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бироз пасайиб, кундузи 25–30 даража, айрим жойларда 32 даражагача, жанубда эса 35 даражагача бўлиши мумкин.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. 11–12 сентябрь кунлари республика бўйича айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиб, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 11–12 сентябрь кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. 13 сентябрь куни ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда
Бугун куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33–35 даража бўлади.
Дам олиш кунлари пойтахтда об-ҳаво асосан кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 16–18 даража, кундузи шанба куни 28–30 даража, якшанба куни 30–32 даража бўлади.
Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.