Бугун кундузи мамлакат бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 20–25 даража илиқни ташкил этади.

Дам олиш кунлари ҳам республика ҳудудининг катта қисмида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Шанба куни Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида, якшанба куни эса мамлакатнинг шимолий ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Кечалари ҳаво ҳарорати 9–14 даража илиқ, кундуз кунлари эса аста-секин 20–25 даража илиққача кўтарилади.

Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 7–12 метр/сонияни ташкил этади. Баъзи жойларда шамол 13–18 метр/сониягача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.

21 ноябрь куни республиканинг айрим тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

Тошкентда: дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 3–8 метр/сония тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 11–13 даража, кундуз кунлари 20–22 даража илиқ бўлади.