Бугун кундузи Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Қолган ҳудудларда эса ёғингарчилик кутилмайди.
Синоптиклар маълумотига кўра, 11–12 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво қуруқ бўлади. Фақат Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айрим жойларда, шунингдек Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши эҳтимол қилинмоқда.
Ҳаво ҳарорати кечалари 8–13 даража, кундузи 20–25 даража атрофида бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шу билан бирга, сел-сув тошқинлари юзага келиш хавфи бор.
Тошкент шаҳрида эса 10–12 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11–13 даража, кундузи 23–25 даража бўлади.