Ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси расмий муносабат билдириб, амалга оширилган ижро ҳаракатлари суд ҳужжати асосида олиб борилганини маълум қилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур масала Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан шахсан назоратга олиниб, фуқаро билан суҳбат ўтказилган.
Ўрганишлар давомида бузилган турар жой фуқаронинг кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган қонуний ер майдонига туташ, фермер хўжалигининг дала майдони ҳудудида қурилгани аниқланган.
Маълум қилинишича, фуқаронинг уй-жой масаласи эътибордан четда қолмаслиги, унинг манфаатлари таъминланиши мақсадида янги турар жой қуриб берилади.
Мазкур масала фуқаронинг манфаатларини таъминлаш, уй-жой билан боғлиқ муаммосини ҳал этиш ва қонунчилик талабларига риоя қилиш нуқтаи назаридан назоратда қолади.